Мурод Тўйчибоев: "Насаф"га қарши бор кучимиз билан ўйнашимиз шарт"
“Сурхон” клубини эртага “Насаф”га қарши чемпионатдаги қолдирилган ўйин кутиб турибди.
Жароҳати сабабли бир қатор учрашувларни ўтказиб юборган “Сурхон” ҳимоячиси Мурод Тўйчибоев ҳам жамоаси билан бўлажак баҳсга ҳозирлик кўряпти. Бу хусусида футболчи Sports.uzга шундай деди:
“Айни пайтда “Насаф” билан ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Умуман олганда, биз барча учрашувга жиддий қараймиз. “Насаф” яхши клуб. Рўзиқул Бердиев ажойиб жамоани туза олган. “Насаф”га қарши ўйинда бор кучимиз билан ўйнашимиз шарт ва биз ўйлаган мақсадимизга эришамиз, деган умиддаман”, - деди Тўйчибоев.
Фикрлар