Мурод Холмуҳаммедов: Бугун омадимиз келмади
Ads

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари старт олди. Бу тур "Металлург" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг қўқонликлар футболчиси Мурод Холмуҳаммедов учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун Бекободга фақат ғалаба учун келгандик. Лекин ўйин бошида ўтказиб юборилган гол режаларимизни бузиб юборди. Бугун вазиятни ўнглаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Лекин омадимиз келмади.

Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Кейинги учрашувларда ғалаба қозониб уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деб айтиб ўтди Холмуҳаммедов.