Мурод Хонтўраевдан етарлича "сабоқ" олган UFC жангчисининг рақиби маълум бўлди

  • 08.04.2020 17:49
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Молдовалик UFC жангчиси Ион Куцелаба навбатдаги рақиби ким эканлигини билиб олди.

У Овинс Сен-Прю бўлади. Жанг 25 апрель куни UFC Fight Night 173 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Аслида, Куцелаба Россия вакили Магомед Анкалаев билан 18 апрель куни реванш жангини ўтказиши керак эди. Аммо россиялик жангчи  коронавирус пандемияси туфайли жанг ўтказмасликни лозим топди.

Эслатиб ўтамиз: Ион Куцелабани ҳамюртимиз Мурод Хонтўраев 2013 йил Қозоғистонда бўлиб ўтган AP-Grand Prix 2013 турнирида нокаутга учратганди. Улар ўртасидаги жангни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!