Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камарини қўлга киритди
Ads

Океанортидаги рингларда муваффақиятли юришини давом эттираётган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев АҚШнинг Калифорния штатида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

10 раунд этиб белгиланган жангда боксчимиз чилилик Роман Контрерас рақиблик қилади. Бу боксчи профессионал рингда шу вақтга қадар 15 жангда ғалаба қозониб, 6 тасида мағлуб бўлган.

Murodjon Akhmadaliev 2

Мазкур жангда Муроджон ўз устунлигини намойиш этиб, муддатидан олдин рақибини мағлуб қилди ва WBА чемпионлик камарини қўлга киритди.

Murodjon Akhmadaliev

Эслатиб ўтамиз, Муроджон бу тўқнашувга қадар 3 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ana xolos ...
24/08/2018 09:29
Маладец. чемпионлик муборак!!!