Муроджон Аҳмадалиев мамлакатимизга қайтиб келди

Профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев яқинда АҚШнинг Калифорния штатида ўзининг навбатдаги жангида чилилик Роман Контрерасга қарши жанг ўтказиб, рақибини биринчи раундда нокаутга учратиб WBА чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Бугун тунда Муроджон мамлакатимизга қайтиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мухлислар, спортчи ва мураббийлар ҳамда ОАВ ҳодимлари кутиб олди.

– Юртимизга чемпионлик камари билан қайтганимдан хурсандман, – дейди Муроджон Аҳмадалиев. – Бу ғалабага эришишимда мураббийларимнинг ҳиссаси жуда катта. Шунингдек, бизга спорт билан шуғулланишимиз учун кенг имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга миннатдорчилигимни билдираман. Келгусидаги режалар ҳақида гапирадиган бўлсам, бир оз дам оламан ва камар ҳимояси учун ўтадиган жангларда иштирок этаман.

photo_2018-08-30_04-03-12