Муроджон Аҳмадалиев: "Охирги сўзни ринг айтади — у ҳеч қачон ёлғон гапирмайди!”

  • 1 сентября, 13:08
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 2
  • Бокс
CHERY AUTO

Таниқли боксчи, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев япониялик юлдуз Наоя Иноуэга қарши бўлажак жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Зарбаларим билан исталган рақибни ларзага келтира оламан. Ҳозирги вазифам — Наояни мағлуб этиш ва бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Мен энг юқори даражада рақобат кўрсатиш учун зарур бўлган барча нарсага эгаман. Иноуэга келсак, у Рамон Карденасга қарши жангда анчагина қийналди. Бунга сабаб вазн тоифасини оширгани, деб ўйлайман. Мен учун эса бу табиий вазн. Агар олдинга юриб, зарбалар алмашадиган бўлсак, жанг нокаут билан якунланади. Мен дунёга энг кучлилар қаторида эканимни исботлайман. Иноуэ — универсаллиги билан машҳур боксчи, бироқ охирги сўзни ринг айтади — у ҳеч қачон ёлғон гапирмайди”, - деди чарм қўлқоп устамиз.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев (14-1, 11 КО) ва Наоя Иноуэ (30-0, 27 КО) тўқнашуви 14 сентябрь куни Токио шаҳрида бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Кадыров Фердаус
01/09/2025 15:41
Муроджон весь Узбекистан верит в тебя! Покажи все, на что ты способен! Удачи.
Baxil Alihuja
01/09/2025 15:37
умидимиз Муроддан!
муродимизга Мурод етказади