Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги яқин. У допинг тести учун намуна топширди (фото)
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WВА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини WBА йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган Ронни Риосга қарши ўтказади.
Мазкур баҳс олдидан Аҳмадалиев допинг тести учун намуна топширди.
Хабарларга кўра, 28 августга Лас-Вегас шаҳрида бўлиши режа қилинган Аҳмадалиев (9-0, 7КО) ва Риос (33-3, 16КО) жанги 11 сентябрга кўчирилиши мумкин.
Жанг кечаси марказий баҳсида британиялик супероғир вазнли боксчи Диллиан Уайт (28-2, 19КО) америкалик Жермейн Франклинга (20-0, 13КО) қарши рингга кўтарилиши, шунингдек биринчи ўта енгил вазн тоифасида бирлаштирувчи жангда Ҳирото Кюгочи ҳамда Элвин Сото баҳс олиб бориши режа қилинган.
Фикрлар