Муроджон Аҳмадалиевнинг собиқ рақиби жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилади (видео)
Профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида (57,1 кг) WBА чемпиони Лей Вуд (25-2, 15КО) якшанбага ўтар кечаси ўзининг навбатдаги жангини анча жиддий рақиб Майкл Конланга (16-0, 8КО) қарши ўтказади. Ушбу баҳс Англиянинг Ноттингем шаҳрида жойлашган "Motorpount Arena"да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Майкл Конлан ҳаваскор боксда ҳам жаҳон чемпионлиги ва Олимпиада бронза медалини қўлга киритган. 2015 йил Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев билан тўқнаш келган. Ўша баҳсдан энг ёрқин вазиятларни қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар