Мутко: ЖЧ стадионлари ҳали кўздан кечирилмоқда
Россия ҳукумати спорт ишлари бўйича бош вазир ўринбосари Виталий Мутко ЖЧ-2018 тайёргарлик қай даражада эканлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Жаҳон чемпионатининг бошланишига 100 кундан ҳам кам вақт қолмоқда, аммо биз олдимизга қўйган вазифаларни бажаришимизга ишончим комил. 10 кун ичида яна 6 стадионни топширишга яқин турибиз, бу лойиҳаларнинг бари қуриб битказилган ва хозирда қабул ва майдонларни қўздан кечириш жараёни давом этмоқда.
Самарадаги стадион апрель ойида битади. Қолган лойиҳаларимиз ҳеч қандай хавотирларни қўзғатгани йўқ. Барча шаҳарларимизда хафсизликни ташкиллаштириш бўйича ишлар давом этмоқда. Ўйлашимча, Россиядаги мундиал юқори даражада ўтади, - деди Мутко “Советский Спорт” нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар