Мухаммадали Абдураҳмонов:1800 ўриндаги шахматчилар ҳам жиддий қаршилик кўрсатишди
Ҳиндистонда шахмат бўйича бўлиб ўтган Ғарбий Осиё чемпионатида рапид йўналишида олтин, стандарт йўналишида бронзани қўлга киритган, FIDE тоифасидаги халқаро спорт устаси Мухаммадали Абдураҳмонов билан Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуоти хизмати қисқача суҳбатда бўлди.
Чемпионат таассуротлари...
Ҳиндистон мазкур мусобақани жуда яхши ташкил эта олган. Иштирокчилар жуда кучли эди. Буни тан олиш керак. Энг қийин партия, стандарт баҳсларида Ҳиндистонлик рақибим билан 8 -турда бўлди. Узоқ давом этган қарама-қаршиликда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдим.
Федерациянинг сафар ташкиллаштиришдаги ёрдами...
Сафар ҳаражатларини Ўзбекистон шахмат федерацияси қоплаб берди. Бунинг учун алоҳида рахмат айтишим керак. Энг асосийси руҳий далда кучли бўлди. Устозим Марат Жумаев турнирга қадар яхши тайёрладилар. Кўпроқ тартибли ўйин кўрсатишни маслаҳат берди. Мусобақанинг биргина қийин жиҳати бир кунда 2 та тур ўтказилганида бўлди. Бундай ҳолатда тайёргарлик кўриш учун вақт кам бўлади. Энергия ҳам кўп сарфланади, ҳар бир ўйинннг 3-4 соат давом этиши, руҳий толиқишни ҳам юзага келтиради. Шундай бўлсада, биз бунга тайёр ҳолатда борган эдик. Бу ўз натижасини кўрсатди.
Рақибларнинг савияси борасида...
Оддий шахматчиларни кўрмадим. Рейтингдан жуда паст ўрин олган, жумладан, 1800- поғонани банд қилган спортчилар ҳам муносиб қаршилик кўрсата олишди.
Дил сўзлари...
Биринчи ўринда ота-онамга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Доимо, қўллаб -қувватаб келишади. Мураббийим Марат акага ҳамда федерация мутасаддиларига ҳам рахмат деб қоламан.
Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати.
Фикрлар