МЮ 30 йиллик антирекордини қайд этди

Европа Лигасининг 2-турида "Манчестер Юнайтед" меҳмонда АЗ "Алкмар" жамоаси билан нурсиз 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Сульшер шогирдлари барча турнирлардаги меҳмонда ўтказган сўнгги 10 та учрашувда ғалаба қозона олмади ( 4 та дуранг, 6 та мағлубият).

Бу МЮнинг 1989 йилдан буён қайд этган энг ёмон серияси. Бундан 30 йил аввал, "қизил-иблислар" кетма-кет 11 та меҳмондаги учрашувда ғолиб бўла олмаган эди.

"Манчестер Юнайтед" сўнгги бор шу йилнинг март ойида, Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖ меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!