МЮ Аморим ўрнига икки номзод топиб қўйди

  • 28 августа, 20:04
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Рубен Аморим истеъфога чиқарилса унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини тузишди. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "қизил иблислар"нинг расмий шорт-листида икки ном бор - "Кристал Пелас"ни бошқараётган Оливер Гласнер ва "Борнмут"ни бошқараётган Андони Ираола.

Таъкидланишича, ҳозирда Гласнернинг номзоди директорлар кенгаши томонидан энг кўп муҳокама қилинмоқда. Австриялик мутахассис "Манчестер Юнайтед"га ишга жойлашиш имкониятига эга бўлишидан хурсанд бўлади.

Шунингдек, манкунианликлар Англия терма жамоасининг собиқ мураббийи Гарет Саутгейтга қизиқиш билдирмоқда, аммо клуб мухлисларнинг салбий реакциясидан хавотирда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию