МЮ “Арсенал” режасини чиппакка чиқарди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хагнинг танлови “Арсенал” кутаётган трансферга халақит қилди.

Нидерландиялик мутахассис клуб раҳбариятидан “Аякс”да ўйнаётган Лисандро Мартинесни олиб келишни талаб қилмоқда. Бу ўйинчини “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ҳам кутмоқда ва унинг ёрдамида майдон марказини кучайтирмоқчи бўляпти.

Манчестерликлар Мартинес учун нидерландияликлар талаб қилаётган 45 миллион евро тўлашга рози бўлган.

“Арсенал” эса яқинда ўзи мўлжаллаган икки ўйинчи – Рафинья ва ва Диас учун курашда “Челси2га имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!