МЮ "Барса"га ўтадиган футболчини "илиб кетмоқчи"
"Лидс" ҳужумчиси Рафинья ёзда "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланиши мумкин. У "Спортинг"да бирга тўп тепган португалиялик Бруно Фернандеш учун шу вариантни танлаши мумкин.
Аввалроқ, футболчи "Барселона" билан шахсий келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳозирча унинг айнан қайси жамоага ўтиши расман маълум бўлмади.
Маълумот ўрнида, Рафиньянинг "Лидс" билан амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида якунига етади. У жорий мавсум АПЛнинг 35 ўйинида 11 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.
Фикрлар