МЮ "Барселона" футболчисини АПЛга қайтармоқчи

"Барселона" футболчиси Мемфис Депай фаолиятини яна Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини "туманли альбион"га қайтармоқчи. МЮ нидерландиялик ҳужумчини ижарага олишни режалаштирган.

Бош мураббий тен Хаг Депайни олдинги чизиқни кучайтиришга қодир вариант деб ҳисоблаяпти. Манбага кўра, томонлар мавсум аввалида ҳам музокара олиб борган. Бироқ якунда келишув муваффақиятсиз якунланганди.

28 ёшли форвард 2015-2017 йиллар оралиғида ҳам "қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилган. Ўшанда унинг трансфери "омадсиз" деб баҳоланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!