МЮ "Бавария" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи
"Манчестер Юнайтед" Леон Горецкани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Sky Sports Deutschland" хабарига кўра, "Бавария" Горецкага 40 дан 50 миллион еврогача бўлган таклиф тушса, уни қўйиб юборишга тайёр. "Бавария" бош мураббийи Томас Тухель 28 ёшли ярим ҳимоячини ўз режаларига киритмаган.
"Манчестер Юнайтед" Горецканинг ҳолатини кузатиб бормоқда. Шунингдек, унга яна бир қанча топ-клублар қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Леоннинг ўзи Мюнхенда қолишни истайди.
Бундеслиганинг 2022/23 йилги мавсумида Горецка "Бавария" сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар