МЮ етакчи ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Ads

Янги келишув 2022 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. 

"Бу менинг жамоадаги тўққизинчи мавсумим. Мен бу жамоада футболчи сифатида ўсаётганимдан хурсандман. Мен учун "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилиш шараф", - деди англиялик футболчи.

"Крис жамоамиз билан шартномасини узайтирганидан хурсандман. У кўп йиллардан буён жамоа сафида тўп суриб келмоқда ва клубнинг етакчи, тажрибали футболчиларидан биридир", - деди Жозе Моуриньо.

Маълумот учун, Смоллинг 2010 йил "Фулхэм"дан "Манчестер Юнайтед" сафига келиб қўшилган эди.