МЮ етакчиси "Атлетико" билан ўйинга тайёр
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруно Фернандеш машғулотларга қайтди. У бугун умумий тайёргарлик йиғинида иштирок этгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, португалнинг ЕЧЛ баҳсида қатнашиши ноаниқ бўлиб турибди. Бироқ бош мураббий Ральф Рангник уни майдонга туширишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Фернандеш аввалроқ "Тоттенхэм"га қарши баҳсни карантинда эканлиги сабаб ўтказиб юборганди. Айни пайтда у вирусдан тўлиқ соғайган.
Бруно Фернандеш ушбу мавсум барча мусобақалар доирасида 36 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 14 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар