МЮ Фергюсон кетганидан буён илк марта бир ўйинда 5 та гол киритди
Ads
Ҳафта ўртасида Жозе Моуриньони ишдан олган ва ўрнига вақтинча Уле-Гуннар Сульшерни тайинлаган "Манчестер Юнайтед" сафарда "Кардифф Сити"га қарши баҳс олиб борди.

"Кардифф Сити Стэдиум"да кечган учрашувда "қизил иблислар" 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Маркус Рэшфорд, Андер Эррера, Антони Марсьяль ва Жесси Лингардлар (2 та гол) томонидан киритилган голларга мезбонлар сафида Виктор Камарас бир жавоб қайтара олди холос.

Қизиғи, МЮ Премьер-лигада сўнгги бор 2013 йилнинг май ойида "Вест  Бромвич"га қарши беллашувда 5 та гол кирита олган эди ва ўшанда якуний натижа 5:5 кўринишини олган эди. "Қораялоқлар"га қарши ўйин афсонавий Сер Алекс Фергюсоннинг манчестерликлар бошқарувидаги сўнгги учрашуви бўлган эди.