МЮ футболчиси қаҳрамонлик кўрсатди
“Манчестер Юнайтед”нинг швециялик ҳимоячиси Виктор Ленделёф ўз юртида жиноятчини қўлга олди.
Воқеа Вестерос шаҳрида бўлди. Жиноятчи 90 ёшли аёлнинг қўл сумкасини юлиб олиб, қочишга тушди. Буни кўрган Линделёф уни қувиб кетди ва тез орада ушлаб олди. У полиция келгунига қадар жиноятчини қўйиб юбормади.
Моҳир ҳимоячининг ўзи вазиятга изоҳ беришни истамади. Клуб эса жиноятчини тутиш чоғида футболчи унга нисбатан ҳеч қандай жисмоний куч ишлатмаганига алоҳида эътибор қаратди.
Фикрлар