МЮ футболчиси қишда клубни тарк этади

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни Ван де Бек қишки трансферлар ойнасида клубни тарк этишга яқин.

Унга Англиянинг кўплаб клублари қизиқмоқда. "Лестер Сити" ҳам футболчини қўлга киритиш учун ҳаракат қиляпти. Клуб нидерладиялик учун 15 миллион евро сарфламоқчи.

Ван де Бек ушбу мавсум барча чемпионатларда атиги 19 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Қайд этиш лозим, 2020 йилнинг ёзида 25 ёшли хавбек 40 миллион евро эвазига "қизил иблислар" сафига кўчиб ўтганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!