МЮ футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.

"Calciomercato" нашри тарқатган хабарга кўра, МЮ ўз футболчиси хизматини "Рома"га таклиф этган. Манчестерликлар 25 ёшли ҳимоячини сотмоқчи, аммо бунинг имкони топилмаса, томонлар ижара вариантига тўхталиши мумкин.

Ўз навбатида, "бўрилар" ҳам Ааронни ўз сафида кўришга қарши эмас. Барчаси Жозе Моуриньонинг қарорига боғлиқ. Англиялик футболчининг трансфер нархи 18 миллион еврони ташкил этади.

Уан-Биссака "қизил иблислар" таркибида 2019 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Бу вақт оралиғида у 127 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ва 10 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!