МЮ футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Патрик Доргу "Арсенал"га қарши учрашувда олган жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда "Тhе Athletic" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, текширув натижаларидан сўнг 21 ёшли футболчининг тизза ости пайида жароҳат аниқланган. Маълум бўлишича, Доргу тахминан 10 ҳафта майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Патрик жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар