МЮ футболчисини Римда олиб қолишмоқчи

“Рома” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед”дан ижарага олинган ҳимоячи Крис Смоллингни ўз сафида олиб қолмоқчи.

Манкунианликлар эса 30 ёшли инглиз футболчиси учун Рим клубидан 25 млн евро талаб қилмоқда. Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, А Серия клуби МЮдан ушбу маблағдан бироз чегирма қилиб беришини сўрамоқда.

Смоллинг жорий мавсум А Серияда 21 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)