МЮ футболчисининг тақдири Санчога боғланиб қолди

Англия премьер-лигаси дебютанти “Лидс” бош мураббийи Марсело Бьелса “Манчестер Юнайтед”даги ҳамкасби Сульшер билан бир неча марта боғланиб, 22 ёшли ярим ҳимоячи Дэниэль Жеймсни беришни сўрамоқда.

“Лидс” уэльслик футболчини сотиб олиш ҳуқуқисиз бир йилга ижарага олмоқчи.

Сульшер бу трансферга қарши эмас. Лекин у Жеймсни “Боруссия”дан Жейдон Санчо олиб келинсагина қўйиб юборишини маълум қилди.

Марсело Бьелса, Жеймсни қўлга кирита олмаса, “Норвич” вакили Тодд Кантуэллни таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!