МЮ ғалабали сериясини 7 тага етказди, навбатдаги рақиблар орасида "Ман Сити" бор

"Манчестер Юнайтед" барча мусобақалардаги ғалабали сериясини еттита ўйинга етказди.

Эрик тен Хаг шогирдлари Англия кубогининг учинчи босқичида "Эвертон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. "Манкунианликлар" 10 ноябрдан бери расмий ўйинларда қоқилишмаяпти – ўшанда жамоанинг ғалабалар серияси бошланган.

"Манчестер Юнайтед" шундан сўнг "Астон Вилла" (4:2), "Фулхэм" (2:1), "Бёрнли" (2:0), "Ноттингем Форест" (3:0), "Вулвз" (1:0), "Борнмут" (3:0) ва "Эвертон"ни мағлуб этди. Жамоа навбатдаги ўйинни 10 январь куни Англия лига кубоги 1/4 финалида "Чарлтон"га қарши ўтказади.

Бунинг устига "Манчестер Юнайтед" 14 январь куни АПЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!