"МЮ" ҳужумчиси "Интер"га ўтишга розилик берди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Антони Марсьяль ўз фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга жуда яқин турибди.

“Интер” 21 ёшли футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб ва Марсьяль шахсий шартнома борасида  келишувга эришди. Энди “қизил иблислар” раҳбариятини кўндириш қолди.

Аввалроқ “Интер” Антони Марсьяль эвазига Иван Перишични “МЮ”га жўнатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Ўтган мавумда Марсьяль АПЛнинг 25 ўйинида иштирок этиб, 4 та гол урди ва 6 та голли пасга муаллифлик қилди. Франциялик форварднинг “МЮ” билан шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!