МЮ ҳужумчиси "Рома"нинг таклифини рад этди

  • 18 Aug 16:08
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби қанот ҳужумчиси Жейдон Санчо "Рома"га ўтишдан бош тортди, деб хабар бермоқда Х ижтимоий тармоғида журналист Жанлука Ди Марцио.

Tecno

Манбага кўра, Санчо римликларнинг шахсий шартнома бўйича таклифини қабул қилмаган. Шу сабабли Италия клуби футболчи трансфери бўйича музокаралардан чиқмоқда.

Санчо 2021 йилнинг ёзидан бери "қизил иблислар" футболчиси ҳисобланади. Бу вақт ичида ҳужумчи барча мусобақаларда 83 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва олтита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 28 млн еврони ташкил қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!