МЮ икки номдор мураббийни жиддий кузатмоқда

"Манчестер Юнайтед" айни дамда малакали бош мураббий билан шартнома имзолаш истагида. Турли манбаларга кўра, клуб Рангникни мавсум якунида истеъфога чиқаради.

Ҳозирда "қизил иблислар" Эрик тен Хаг ва Маурисио Почеттино билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ уларнинг бошқа клубларда иш олиб бораётгани манчестерликлар рахбарияти учун қийинчилик туғдирмоқда.

Жорий мавсум МЮ АПЛда 32 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 7-поғонасидан жой эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!