МЮ келгуси ёз Бэйл учун
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" вингери Гарет Бэйлни қўлга киритиш учун яна бир бор уруниб кўрмоқчи.

Football Espana нашрининг хабар беришича манкуанликлар келгуси ёз 29 ёшли уэльслик футболчи учун “қироллик клуби”га нақд 150 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Футболчининг ўзига эса йилига 25 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум “Реал” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.