МЮ "Ливерпуль"нинг "ўлжа"сини илиб кетмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантарани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида хабар берди.

Юқоридаги манбага кўра, инглиз клуби вакиллари аллақачон футболчининг агенти билан келишувга эришган. Аммо “қизил иблислар” ҳозирча Тьягонинг трансфери бўйича мюнхенликларга расмий таклиф билан мурожаат қилмаган. Унга эса “Ливерпуль”дан ҳам жиддий таклиф бор.

29 ёшли Алькантара “Бавария” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 235 та ўйинда майдонга тушди ва 31 та гол ҳамда 37 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!