МЮ Моуриньога ўринбосар топди

“Манчестер Юнайтед” жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньога ўринбосар қидиришда давом этмоқда.

SportBild нашри тарқатган хабарга кўра, португалиялик мутахассис ўрнига асосий номзод сифатида “Реал” собиқ устози Зинедин Зидан эътироф этилмоқда.

Иккинчи номзод эса ўтган мавсум Прремьер-лигага чиққан “Вулверхэмптон” устози Нуну Санту бўлиб турибди.

Моуриньо “Манчестер Юнайтед” клубини 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “қизил иблислар” Европа Лигаси ва Англия суперкубогини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!