МЮ Онанага қимматбаҳо ўринбосар топди

BEPUL PROPAN

"Брайтон" дарвозабони Барт Вербругген "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда "TodoFichajes" нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" ўзининг асосий дарвозабони Андре Онанани сотишга қарор қилгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Шу сабабли, клуб янги голкипер трансфери устида иш бошлаган.

Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" 22 ёшли Вербруггенни асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бироқ унинг трансфери қийин бўлиши мумкин, чунки "Брайтон" дарвозабонни 40 миллион евродан кам нархга қўйиб юбормоқчи эмас.

Нидерландиялик дарвозабон жорий мавсумда барча мусобақалар ҳисобига 33 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

 Онана эса жорий мавсумда барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 56 та гол ўтказиб юборган. Шунга қарамай, 10 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию