МЮ ўта қиммат футболчини трансфер қилмоқчи

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Валенсия” ярим ҳимоячиси Урош Рачич трансферини амалга ошириш бўйича иш бошлади.

2018 йилдан буён “Валенсия” тизимида юрган футболчи учун манчестерликлар 28 миллион фунт сарфлашни мақсад қилган. Бироқ, 22 ёшли сербиялик футболчининг шартномасида уни қўлга киритмоқчи бўлган жамоа 92 миллион фунт миқдорида бадал пули тўлаши белгиланган.

Шундай бўлса-да, “Манчестер Юнайтед” пандемия даврида “Валенсия” янги мавсумда дебют қилган ёш таянч ярим ҳимоячисини арзон нархга сотиб юборишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!