МЮ ўйланиб қолди

  • 19 августа, 2020, 18:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Коста ёзги трансферлар вақтида клубни тарк этиши керак. Жамоанинг янги бош мураббийи Андреа Пирло уни режаларига киритмаслигини маълум қилган.

Tecno

Бу футболчига айни пайтда “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. Сульшер бразилиялик ярим ҳимоячиси жамоанинг ўйин услубига мослигини таъкидламоқда. Бироқ, Костанинг жароҳатларга мойиллиги манкунианларни ўйлантирмоқда.

29 ёшли вингер “Ювентус”да 2018 йилдан буён тўп сурмоқда. Унинг шартномаси яна икки йилдан сўнг якунланади.  Унинг трансфер суммаси 24 миллион еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию