МЮ сардори мавсум якунлангач жамоадан кетмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби сардори Эшли Янг катта эҳтимол билан мавсум якунлангач жамоадан кетади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, 34 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йил ёзига қадар имзоланган. Манкуанликлар эса у билан келишувни узайтиришмоқчи эмас ва шу сабабли ҳам у ёзда эркин агентга айланиши кутилмоқда.
Юқоридагидан келиб чиқиб айтганда, Янг 1 январдан бошлаб бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, Янг МЮ сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 258 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19 та гол ҳамда 43 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар