МЮ ва "Арсенал" бир футболчини кўзламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Софиянинг ЦСКА клуби ҳимоячиси Валентин Антов фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 19 ёшли болгариялик футболчига "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ҳамда “Вест Хэм” клублари қизиқиб қолишган.

Маълумот учун, Антов асосан марказий ҳимоя чизиғида тўп суради. У шунингдек таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнай олади. Унинг трансфер нархи 450 минг еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!