МЮ ва "Монако" "Барселона"нинг Артурини ўзига оғдириб олмоқчи
Бразилиянинг “Гремио” клуби ҳимоячиси Артур Рамос Европанинг бир қатор клублари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
Хабарларга қараганда 21 ёшли бразилиялик футболчи учун “Барселона”дан ташқари “Манчестер Юнайтед” ва “Монако” жамоалари ҳам курашга қўшилган. Ушбу клублар Артурога янада яхшироқ таклифлар билдиришмоқда. Масалан, МЮ футболчи учун асосий таркибда жой ва “Гремио” учун 22 млн евро таклиф қилмоқда. Бироқ, Артур фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” ва “Гремио” клублари ўзаро келишувга эришишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар