МЮ воз кечган ҳимоячини "Бавария" қўлга киритмоқчи
"РБ Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамекано ёзги трансфер ойнасида "қизил оқлар" таркибини тарк этиши мумкин.
Athletic нашрининг хабарига кўра, "Бавария" 22 ёшли франциялик футболчини қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи. Олдинроқ, ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётган эди, бироқ инглизлар футболчининг трансферига ортиқ қизиқиш билдирмоқчи эмас.
Ëзда немис клуби таркибини Жером Боатенг ва Давид Алаба тарк этиши сабаб, "Бавария" Упамекони қўлга киритиш учун бор кучини ишга солиши мумкин.
Ҳимоячининг "Лейпциг" билан товон пули 42 миллион еврони ташкил қилади ва у мавсум сўнггигача амал қилади.
Жорий мавсумда франциялик футболчи Бундеслигада 10 та ўйинда 1 та гол муаллифи бўлди.
Фикрлар