МЮ юлдузи ортга қайтади

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Хуан Мата собиқ жамоаси “Валенсия”га ўтиб кетиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, испаниялик плеймейкернинг Сульшер жамоаси билан шартномаси ёзда якунланади. Клуб 32 ёшли футболчига янги битим таклиф қилмайди.

“Ваkенсия” тажрибали ярим ҳимоячини ўз сафига қайтармоқчи. Мата 2007-2011 йиллари валенсияликлар шарафини муваффақиятли ҳимоя қилганидан сўнг, “Челси”га кўчиб ўтганди.

Жорий мавсумда Хуан Мата АПЛда олтита учрашувда иккита голли пас берди. Англия лигаси кубогида эса, ярим ҳимоячи иккита ўйинда бир жуфт гол ва битта самарали узатма муаллифи бўлди.

Ўз даврида Испания терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган Матанинг айни пайтдаги трансфер нархи 7,5 миллион еврога баҳоланмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!