МЮ юлдузи учун мавсум якунланди

"Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчо катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. 

Ярим ҳимоячи касаллик туфайли "қизил иблислар"нинг ўтган ҳафта "Челси"га қарши ўйинини ўтказиб юборганди. 

Манкуниаликлар бош мураббийи Ральф Рангник 22 ёшли футболчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди. 

Қайд этиш лозим, "Юнайтед"ни олдинда "Брентфорд", "Брайтон" ва "Кристал Пэлас"га қарши ўйинлар кутиб турибди. 

Жорий мавсум Санчо АПЛ доирасида 29 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!