МЮга кераксиз бўлган футболчи “Барселона”га керак
Ads

"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Тосин Кехинде "Барселона" клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” тез орада манкуанликлар билан шартномаси якунланадиган 20 ёшли нишгериялик футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Агар “Барселона” Кехинде билан шартнома имзоласа, умидли футболчи фаолиятини каталонияликларнинг иккинчи жамоасида давом эттиради.