МЮга кетадиган Шмейхелнинг ўрнига бошқа дарвозабон келади

“Лестер” кўп йиллик дарвозабони Каспер Шмейхель ўрнига янги голкипер қидира бошлади.

Шмейхель тез орада  “Манчестер Юнайтед”га ўтиши кутилмоқда. Ўз вақтида манчестерликлар сафида Каспернинг отаси Петер Шмейхель ҳам улкан ютуқларни қўлга киритган.

Каспер “тулкилар” дарвозасини 2011 йилдан буён қўриқлаб келмоқда. У Чемпионшипнинг қуйи поғоналаридан то Англия премьер-лигасининг чемпионлигигача бўлган йўлни босиб ўтган.

Тажрибали дарвозабонга “Челси” ҳам даъвогар. Лэмпард янги мавсумда дунёнинг энг қиммат дарвозабони ҳисобланган Кепа Аррисабалагага ишонч билдирмайдиган бўлди.

“Лестер”нинг ўзи ҳозирча испаниялик дарвозабон Серхио Рикога кўз тикмоқда. 26 ёшли дарвозабон айни пайтда ПСЖ захирасида ўтирибди. У 2018-2019 йилги мавсумда “Фулэм” дарвозасини қўриқлаган ва Англия чемпионатида ўзига яраша тажриба тўплаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!