МЮга қарши бош кўтарган Роналду муҳим қарорга келди
Англия премьер-лигасининг навбатдаги учрашувида “Тоттенхэм”га қарши баҳсда ўзбошимчалик қилиб, аввал захира ўриндиғинидан, кейин кимйим алмаштириш хонасидан кетиб қолган Криштиану Роналду атрофида зиддиятли вазият юзага келди.
Бу вазият португалиялик юлдуз жамоадаги ҳолатидан норозилиги учун клуб раҳбарияти ҳамда бош мураббий Эрик тен Хагга қарши бош кўтарди, деб талқин қилинмоқда. Шу ўринда, Роналду клубдаги фаолияти бўйича муҳим қарорга келди.
37 ёшли “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномани бекор қиладиган бўляпти, деб хабар тарқатди таниқли инсайдер Педру Алмейда.
Роналду учун бу мавсум жуда оғир ўтмоқда. Португалиялик юлдуз барча турнирларда 12 та учрашув ўтказиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди холос.
Мутахассислар агар бош мураббий Эрик тен Хаг Роналдуни бошланғич таркибда ўйинга туширмаса, клуб уни қўйиб юбориши кераклигини таъкидламоқда.
Фикрлар