МЮга Роналдунинг ўзи эмас, номи керак!
Daily Star нашрининг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Криштиану Роналдуни йўқотишдан хавотирга тушган. Португалиялик юлдуз агар жамоа мавсум охирида Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, ёзда клубни тарк этишини билдирган. Унинг агенти ҳам футболчининг режасини клуб хўжайинларига етказди.
Манбанинг маълум қилишича, “МанчестерЮнайтед” ёзда АҚШ бўйлаб турне ўтказишни режалаштирмоқда. Бу сафар молиявий жиҳатдан фойдали бўлиши учун Криштиану Роналдунинг жамоа сафида бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
Чунки ер куррасида энг машҳур ҳисобланган португалиялик футболчининг бутун дунёда бўлгани каби АҚШда ҳам миллионлаб мухлислари бор.
Бундан келиб чиқадики, Манчестер клуби хўжайинларига Роналдунинг маҳоратидан кўра, унинг номи кўпроқ манфаат келтиради.
Фикрлар