Мюллер Мбаппени тўхтатишнинг ягона усулини айтди

Германия терма жамоаси форварди Томас Мюллер Франциялик иқтидор эгаси Килиан Мбаппени қандай тўхтатиб қолиш мумкинлигини айтди.

“Мбаппе майдонда мухлисларга ёқадиган ҳаракатлар қилади. У бир қадам ташлаб, катта тезликда рақибни ортда қолдиради. Унга қарши икки кишилашиб ҳимояланиш керак. У битта рақибидан ўтган тақдирда ҳам иккинчиси уни тўхтатиб қолиши мумкин. Бу уни тўхтатиб қолишнинг ягона усули”, - дейди германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Франция билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!