МЮнинг натижалари чакки эмас
"Ноттингем Форест"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган "Манчестер Юнайтед" ғалабали сериясини давом эттирмоқда.
Аввалроқ, Эрик тен Хаг жамоаси "Астон Вилла" (4:2), "Бёрнли" (2:0) ҳамда "Фулхэм" (2:1, Англия лига кубоги доирасида) каби клублардан устун келганди.
Манкуниаликларнинг сўнгги мағлубияти 6 октябрда бўлган. Унда МЮ "Астон Вилла" жамоасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Маълумот учун, тен Хаг шогирдларини 31 декабрь оқшомида "Вулверхэмптон"га қарши баҳс кутиб турибди.
Фикрлар