МЮнинг навбатдаги трансфери қайси футболчи бўлиши маълум

"Манчестер Юнайтед" клуби ёзги трансферлар ойнасидаги иккинчи харидини амалга ошириш арафасида. Бу ҳақда  "Manchester Evening News" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, "қизил иблислар" "Брентфорд"дан Кристиан Эриксенни сотиб олади. Футболчи ҳам бу таклифга розилик билдиргани айтилмоқда. 

Даниялик юлдуз шу ҳафта охирига қадар тиббий текширувдан ўтади. Сўнг унинг трансфери расман эълон қилинади.

Маълумот ўрнида, Эриксен ўтган мавсум АПЛнинг 11 баҳсида битта гол ва 4 та ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!