МЮнинг Рэшфорд ва Далот масаласида боши қотди
"Манчестер Юнайтед" футболчилари Маркус Рэшфорд ҳамда Диогу Далотнинг келажаги сўроқ остида турибди.
Гап шундаки, футболчиларнинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бундан келиб чиқадики, тахминан ярим йилдан сўнг ҳар икки истеъдод эркин агентга айланади.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо тарқатган хабарга кўра, МЮ раҳбарияти уларни текинга қўйиб юбормаслик учун уларни сотишга ёки битимни узайтиришга тайёр. Рэшфордга "Барселона", "Реал" ҳамда ПСЖдан қизиқиш борлиги айтилмоқда. Далотга ҳам испан грандлари харидор.
Маълумот учун, Маркус ва Далот ўз терма жамоалари таркибида Жаҳон чемпионати чорак финалигача етиб бора олди.
Фикрлар