МЮнинг собиқ устози Шотландия грандини бошқариши мумкин
Ads

Шотландиянинг "Селтик" клуби "Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ устози Дэвид Мойесга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sportsmail нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ жамоанинг амалдаги устози Брендан Рожерсга "Лестер"дан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу боис улар ушбу ўринга 55 ёшли шотландиялик мутахассис номзодини илгари суришмоқда.

Маълумот учун, Мойес фаолияти давомида "Престон Норт Энд", "Эвертон", "Манчестер Юнайтед", "Реал Сосьедад", "Сандерленд" ва "Вест Хэм" каби клубларда фаолият олиб борган.